Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони ёз ойларининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан паст босимли майдон аниқлайди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда 40-42 даражагачани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

13-15 июлда Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача маҳаллий кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1777

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made