Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Interesting

image

Ўзбекистонда ҳафта давомида кам булутли ва ушбу давр учун меъёридан бироз юқори бўлган об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Бугун, 9 агуст куни ва ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлган: кечалари 18-23°, кундуз кунлари 33-38° кузатилади.

Пайшанба ва жума кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам. 

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари 30-35° гача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.    
 


Tags

Rate Count

834

Rating

3

Rate this article

Share with your friends