Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
02 Декабрь 2019
9275Гидрометеорология хизмати маркази 3-6 декабрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
Бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етиши мумкин. 3 декабрь куни кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража, 4-6 декабрь кечаси -5...0 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 3-5 декабрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади, 6 декабрда жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи 3-5 декабрь кунлари +10...+15 даража, 6 декабрда +5...+10 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида
Ҳаво бироз булутли бўлади, 3-5 декабрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади, 6 декабрда жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, 3-5 декабрь кунлари +14...+19 даража, 6 декабрь куни +10...+15 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, 3-5 декабрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади, 6 декабрда жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи 3-5 декабрь кунлари +14...+19 даража, 6 декабрда +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Республиканинг тоғли районларида
Ҳаво ўзгариб туради, 3-5 декабрь кунлари ёғингарчиликсиз бўлади, 6 декабрда жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 декабрь кунлари 15-20 м/с тезликка етади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.