Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 37 даражагача кўтарилади
3-саҳифа
−
23 Май 2022
7820Ўзбекистонда жорий ҳафтада илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бугун, 23 май куни республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади.
24-26 май кунлари даврида Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37 даражага етади.
27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.
25 майда шимолда, 26-28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси