Ўзбекистон журналистикаси оғир жудоликка учради
Жамият
−
28 Июль 2021
9551Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист Бойбўта Дўстқораев 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар бермоқда.
Бойбўта Дўстқораев 1942 йил 12 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги "Оқтўнли" қишлоғида туғилган.
Бойбўта Дўстқораев умрининг асосий қисмини журналист кадрлар тайёрлашга бағишлаган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида 1969 йилдан иш бошлаган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг "Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи" кафедрасининг мудири сифатида ишлаган.
2002 йилда Ўзбекистон Президентининг фармони билан "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвони билан тақдирланган.
LiveБарчаси