Ўзбекистон “Жиноятлар индекси”да 14 поғона пастлади

Олам

image

Ўзбекистон хавфсиз давлатлар рейтингида бир йилда 14 поғона пастлади. Бу ҳақда “Numbeo” сервисининг жаҳон мамлакатларидаги 2021 йилги жиноятчилик даражаси индексида кўрсатиб ўтилган.

Рейтинг Crime Index — Жиноятлар индекси, Safety Index — Хавфсизлик индекси асосида ҳисобланади. Умумий 100 балл ҳар икки ҳолат даражасига қараб тақсимланади: Баллар Жиноятлар индексида қанча паст ва аксинча, Хавфсизлик индексида қанча юқори бўлса, шунча яхши.

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги кўрсаткичлари: Crime Index — 34,70 ва Safety Index — 65,30 балл.

Ўзбекистон жиноятлар индексида135 давлат ичида 96 ўринни эгаллаган. Хавфсизлик индексида 40-ўринни банд қилган. Қайд этиш керакки, 2020 йил ўрталарида мамлакат бу борада 26-ўринда эди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон хавфсизлик ва жиноятлар бобида Литва ва Кувайтдан ортда, Венгрия ва Германиядан олдинда бўлиб турибди.

Хавфсизлик бобида Ўзбекистон Осиёда 19-ўринда (2020 йил ўрталарида 12-ўринда эди). Ёки бошқача айтганда, жиноятлар содир этилиши бўйича қитъада 43 мамлакат орасида 25-ўринда.

Жаҳон миқёсида жиноятчилик энг авжига чиққан беш мамлакат худди ўтган йилгидек: Венесуэла (84.25), Папуа-Янги Гвинея (80.24), ЖАР (77.07), Афғонистон (76.37), Гондурас (74.78).

Жаҳонда жиноятлар энг кам содир этилаётган, энг хавфсиз беш мамлакат ва ҳудуд: Қатар (12.29), Тайвань (15.24), БАА (15.35), Ўмон (20.26) ва Мэн ороли (20.79). Ўтган йили 4-ўринга кўтарилган Грузия бу сафар 10-ўринда.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг хавфсизлик

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг