Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинига чипталар қолмади
Sport
−
15 March 2023 14127 1 minute
Бугун, 15 март куни Ўзбекистонда ўтказилаётган U-20 Осиё кубогининг ярим финал ўйинлари бошланади. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёшлари финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Маълум бўлишича, ўйин учун чиқарилган чипталар аллақачон сотиб бўлинган. Онлайн-чипта хариди учун мўлжалланган платформада ҳам чипталар сотиб бўлингани ҳақида маълум қилинган.
Ўйинга кириш чипталарининг энг қиммат нархи 50 минг сўмни, энг арзони эса 10 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйини соат 19:00 да старт олади. Ўйин ғолиби финалда Ироқ-Япония қарама-қаршилигида зафар қучган жамоа билан тўқнаш келади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August