Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида кескин кўтарилди

Жамият 5773
image

Ўзбекистон  Жаҳон хайрия индексида 114 та давлат орасида 53-ўриндан 29-ўринга юқорилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигида ўтказилган Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилишида маълум қилинди

Қайд этилишича, йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг биринчи ярим йилликдаги ижроси муҳокама қилинган.

“S&P Global Ratings” томонидан юритиладиган суверен кредит рейтингида мамлакат ўсиш қайд этган. Бундан ташқари, Парламентлараро иттифоқ томонидан юритиладиган Сиёсатдаги аёллар жаҳон рейтингининг парламентдаги аёллар қисмида Ўзбекистон 130-ўриндан 45-ўринга кўтарилган.

Шунингдек, Жаҳон хайрия индексида 114 та давлат орасида 53-ўриндан 29-ўринга юқорилагани маълум бўлган. Шу билан бирга, йиғилишда Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси ҳам муҳокама қилинган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×