Ўзбекистон Жаҳон банкидан қарийб 300 миллион доллар қарз олди

Жамият

image

Ўзбекистон Жаҳон банкидан 296 млн доллар миқдорида қарз олиш бўйича 4 та битимни имзолади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди

Имзоланган битимларнинг иккитаси – Ўзбекистонда ижтимоий объектларда энергия самарадорлигини ошириш – 143 млн доллар, барқарор ўрмончилик ва ўрмон ландшафтларини тиклаш – 142 млн долларлик лойиҳаларни ўз ичига олади.

Шунингдек, иккинчи лойиҳа доирасида тадбирлар ва консултатив хизматларни молиялаштириш учун яна 2 та: 8 млн ва 3 млн долларлик грант битимлари имзоланган.

“Ушбу битимлар юртимизда яшил энергиядан кенг фойдаланиш ҳамда экологик тоза муҳитга эришишга хизмат қилади”, дейди Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Жаҳон банки иштирокидаги амалдаги лойиҳалар портфели кейинги бир неча йилда 2 баробар кўпайган. Умуман банкнинг Ўзбекистонга инвестициялари ҳажми 10 миллиард долларга етган. Шу йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Анна Бердени қабул қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг