Ўзбекистон Европага Литва орқали чиқмоқчи

Жамият

image

Польша томонидан Беларусь-Польша чегараси орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига тақиқ жорий қилинганидан кейин Ўзбекистон ҳукумати ўз юк машиналарининг Литва ҳудуди орқали транзитини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳозирда Ўзбекистон миллий ташувчиларининг юк машиналарини Литва чегара пунктлари орқали тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 февралидан бошлаб Польша Ички ишлар вазирлиги Беларусь-Польша чегарасидаги “Кукурики – Козловичи” ўтиш жойи орқали юк машиналарининг ҳаракатланишини тақиқлаган. Тақиқ Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларида рўйхатдан ўтган юк машиналарига тааллуқли эмас.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг