Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Local
−
15:15 1051 1 minute
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида дунёнинг 200 га яқин давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган нуфузли халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тенгсиз натижа қайд этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди. Ёш муҳандислар 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.



FIRST Global Challenge – ҳар йили дунёнинг энг иқтидорли юқори синф ўқувчиларини бирлаштирувчи ноёб муҳандислик олимпиадасидир. Бу йилги глобал беллашув сайёранинг энг долзарб муаммоларидан бири – ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ва табиатни қайта тиклашга бағишланган.
Live
All