Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисига икки ўринбосар сайланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ва марказий кенгаш раисининг ўринбосари сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Шавкат Зайниддинович Зайниддинов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Шавкат Зайниддинов 1983 йил 21 августда Тошкент вилоятида туғилган. У бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, марказий кенгаш раисининг ўринбосари лавозимига Шерзод Муродуллаевич Олимов сайланди.

Шерзод Олимов 1988 йил 20 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг