Ўзбекистон ЕОТБ аъзоси бўлишга тайёрланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда кеча, 25 февраль куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг Евроосиё тарақиёт банкига қўшилиши жараёни ва шартларини келишиш ишлари давом этмоқда”, дейди Бош вазир.

Абдулла Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва Евроосиё иқтисодий комиссияси департаментлари ўртасида яқин ҳамкорлик бўйича қўшма “йўл харитаси”ни мувофиқлаштириш ишлари якунланмоқда. 

“Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишини маъқуллашда қўллаб-қувватлашига умид билдирамиз”, дейди у.

Маълумот ўрнида, Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) — халқаро молия ташкилоти бўлиб, унга аъзо давлатларнинг иқтисодий ўсишига кўмаклашиш, уларнинг савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва инвестиция фаолияти орқали Евроосиё ҳудудида интеграция жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади. Айни вақтда олти давлат ушбу банкнинг аъзоси ҳисобланади. Булар: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг