Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп қайси давлатга экспорт қилаётгани маълум қилинди
Технология
−
23 Октябрь 2020
20343Ўзбекистонда 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган. Худди шу вақт мобайнида 217 771 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. долларга, яъни 47,9 фоизга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган”, дейилади хабарда.
Рақамларга эътибор қаратиладиган бўлса, Ўзбекистон Қозоғистонга (91,7 млн. доллар), Озарбойжонга (6,2 млн. доллар), Украинага (5,7 доллар), Россияга (2,2 млн доллар), Тожикистонга (1,1 млн доллар) ва бошқа давлатларга (1,3 млн доллар) енгил автомобиль экспорт қилган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 349,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
LiveБарчаси