Ўзбекистон яширин иқтисодиёт улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлди
Жамият
−
01 Июль 2021
107352019 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотидаги яширин иқтисодиётнинг улуши 52,11 фоизни ташкил этди. Бу борада мамлакат Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади.
Таҳлил ва тадқиқотларга кўра, дунё мамлакатларида яширин иқтисодиёт кўрсаткичлари АҚШда 8 фоиз, Бразилияда 36,5 фоиз, Испанияда 21,7 фоиз, Италияда 19,5 фоиз, Португалияда 18,5 фоиз, Кореяда 18,4 фоиз, Хитойда 14,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, ушбу кўрсаткич Канадада 11 фоиз, Германияда 10,2 фоиз, Буюк Британияда 9,6 фоиз, Австрияда 9 фоиз, Сингапурда 8,6 фоиз ва Японияда 8,1 фоизни ташкил қилган.
Марказий Осиё мамлакатларида ушбу кўрсаткич қуйидаги ҳолатда: Ўзбекистонда 52,11 фоиз, Тожикистонда 40,76 фоиз, Қозоғистонда 36,65 фоиз ва Қирғизистонда 30,53 фоиз.
Таъкидланишича, яширин иқтисодиёт жамият ва давлатга салбий таъсир кўрсатади, хусусан:
• рақобат муҳитининг бузилиши ва шаффофликнинг йўқлиги;
• маҳсулотлар сифати ва миқдорининг пасайиши;
• давлат бюджетига солиқ тушумларини камайтириш;
• ижтимоий ва иқтисодий институтларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ юкини ошириш;
• иқтисодий ўсишнинг пасайишида.
LiveБарчаси