Ўзбекистон янгиланган ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилади

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида олти поғонага юқорилади. 

Рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1306 очко жамғарган ҳолда 83-ўриндан 77-ўринга кўтарилган.

Рейтингнинг кучли учлигидан Бразилия, Бельгия ва Аргентина жой олган. Хусусан, биринчи ўрин 1837 очко жамғарган Бразилия терма жамоасига, иккинчи ўрин 1821 очко жамғарган Бельгияга, учинчи ўрин эса 1770 очкога эга Аргентинага насиб қилган.

Осиё минтақасидаги давлатлардан Эрон терма жамоаси 1558 очко билан 23-ўринни, Япония 1552 очко билан 24-ўринни ва Жанубий Корея терма жамоаси 1526 очко билан 28-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг