Ўзбекистон яна иккита “Афросиёб” поезди сотиб олади

Жамият

image

Ўзбекистон 2021 йил сўнггига қадар иккита “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездини сотиб олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг декабрига қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электр поезди ҳамда 4 та “эконом” тоифали вагон харид қилади.

Маълум қилинишича, 2 та электр поезднинг ҳар бири 13 та вагондан иборат бўлиб, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати (4 та “эконом” тоифали вагон билан биргаликда) 65,0 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Мазкур қарорга мувофиқ 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастурда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун жами инвестициялар ҳажми 696,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг