Ўзбекистон яна бир давлат билан мунтазам қатновларни тиклади

Жамият 8872
image

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар тикланганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида маълумот берилди.

Қайд этилишича, қатновлар 4 ва 18 март кунлари  қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
   
Тошкент-Франкфурт учиш – 06:15; қўниш – 09:05 
Франкфурт-Тошкент учиш – 11:05; қўниш – 21:20.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилнинг 21 декабридан Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларидан кириш ва чиқишга тақиқ ўрнатганди. Тақиқ дастлаб 1 февралгача, кейин баҳоргача узайтирилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 326
Рейтинг: 2.9
t
×