Ўзбекистон ва ЕИК ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жамият 2628
image

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕК) ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ужжат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Россия Федерациясига (Қозон шаҳри) Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат сифатида иштирок этиш учун амалга оширган ташрифи доирасида имзоланган.

Ҳужжат кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон ва ЕК ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

“Меморандум, шунингдек, божхона ва техник жиҳатдан тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари айланмаси, транспорт, энергетика, саноат ва агросаноат мажмуаси, интеллектуал мулк ва бошқа иқтисодиёт тармоқлари каби соҳаларда ахборот алмашинувини ўз ичига олади”, дейилади хабарда.

Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва ЕКга молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларни юкламайди.

Меморандумнинг ушбу бандларини самарали амалга ошириш учун томонлар маслаҳатлашувлар ва делегациялар алмашинувини ташкил этишнинг аниқ саналарини ўз ичига олган 2021-2023 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини қабул қилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3
t
×