Ўзбекистон ва Япония ўйини вақтида “Бунёдкор”га яқин кела кўрманг!
Жамият
−
15 Июнь 2022
21096Бугун, 15 май куни соат 17:00 дан соат 00:00 гача Тошкентнинг Чилонзор туманидаги “Бунёдкор” стадиони атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида “йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги” муносабати билан автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади:
• Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
• Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
• Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.
“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугун, 15 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон – Япония учрашуви ўтказилади. Ўйин соат 21:00 да бошланади. Ўйинга маҳаллий мухлислар киритилмайди. Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон – Ироқ ўйинида мухлислар майдонга тош отгани учун шундай қарор қабул қилди. Етмаганига Ўзбекистон футбол ассоциацияси 50 минг доллар жаримага тортилди. Ярим финал ўйинига Япония ёшларини қўллаб-қувватловчи мухлислардан 500 нафари киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь