Ўзбекистон ва яна уч давлат хавфсизлик кучлари халқаро наркотармоқни йўқ қилди
Олам
−
22 Июнь 2022
9030Ўзбекистон, Россия Қозоғистон ва Қирғизистоннинг хавфсизлик кучлари синтетик гиёҳванд моддаларни сотиш бўйича халқаро канални йўқ қилиб, уларнинг 8 та наркотик лабораториясини тугатди, 280 миллион рубллик товарини мусодара қилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилган.
Вазирнинг қайд этилишича, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Россия почтаси” хавфсизлик бўлими билан ҳамкорликда операция ўтказган.
Натижада Россия Федерацияси ҳудуди ва Марказий Осиё мамлакатларида синтетик гиёҳвандлик воситаларини катта миқёсда ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
“Саккизта яширин наркотик лаборатория тугатилди. 600 литр прекурсор ва 30 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди, бу тахминан 150 минг бир марталик дозани ташкил этади. Дорининг қора бозордаги умумий нархи 280 миллион рублдан ошади. Наркогуруҳнинг ташкилотчи ва аъзолари қўлга олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Колокольцев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь