Ўзбекистон ва яна 6 давлат Афғонистон бўйича 11 та масалага келишиб олди 

Олам

image

Бугун, 27 октябрь куни Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари Теҳронда музокара ўтказди. Ушбу учрашувда етти мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлари иштирок этди

Ўзбекистон номидан ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов қатнашган ушбу учрашув якунида 11 бўлимдан иборат қўшма баёнот қабул қилинди.  

Томонлар инклюзив ҳукумат яратиш ва Афғонистонда тинчликка эришиш учун янги ҳукумат вакиллари билан ҳақиқий мулоқотни давом эттириш зарурлигини қайд этди. Шунингдек:

Афғонистон билан сиёсий ва минтақавий ҳамкорлик, иқтисодий интеграцияни кенгайтириш зарур.

Афғонистон бўйича махсус вакиллар ва элчихоналар ходимларининг учрашувлари учун эса алоҳида механизм яратиш керак.

Халқаро ҳамжамият Эрон, Покистон ва афғон қочқинларини қабул қилаётган бошқа қўшни давлатларга ёрдам кўрсатиши керак.

Афғонистондаги гуманитар инқироз ва республика фуқароларининг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш учун шошилинч ёрдам кўрсатиш зарур.

Халқаро ҳамжамият мамлакат аҳолисига коронавирусга қарши курашда ёрдам бериши керак.

Шу билан бирга, баёнотда “Толибон” ҳукумати учун бир нечта шартлар мавжуд:

•    “Толибон” давлат органлари ишини, аҳолига ёрдам бериш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш орқали мамлакатда тартиб ўрнатиши керак;
•    Афғонистон ҳудудидан ҳеч бир давлат хавфсизлигига таҳдид қилиш учун фойдаланмаслик керак;
•    “Толибон” қўшниларига нисбатан тинч сиёсат олиб бориш орқали олдинги мажбуриятларини бажариши керак;
•    “Толибон” терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ва одам савдосига қарши курашиши керак;
•    Халқаро ҳамжамият билан биргаликда Афғонистоннинг янги ҳукумати қочқинлар муаммосини ҳал қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Эрон пойтахтида Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларининг бир кунлик учрашуви бўлиб ўтди. Кун давомида умумий музокаралар билан бир қаторда икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтди.

Мулоқотнинг асосий мавзуси Афғонистонда барча этник, сиёсий ва ижтимоий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукуматни шакллантиришга ёрдам бериш эди. Ушбу форматдаги учинчи учрашув 2022 йилда Хитойда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг