Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳамкорлик битими тасдиқланди

Жамият 1461
image

Ўзбекистон Венгрия билан ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро битимни тасдиқлади. Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилганидек, у билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Ҳужжат Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг жорий йил 30 мартда Тошкент шаҳрига расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Битим савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида, шунингдек ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга кўмаклашади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги унинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани Венгрия томонига юбориш топширилди.

 Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва жорий йил 28 июндан кучга кирди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3
Теглар
t
×