Ўзбекистон ва унга қўшни давлатлар: қаерда коронавирусдан энг кўп одам ўлди?

Олам

image

Ўзбекистон жойлашган минтақадаги мамлакатларнинг коронавирус бўйича берган расмий маълумотларига таянадиган бўлсак, Қозоғистон коронавирусдан вафот этиш ва уни юқтириб олиш бўйича етакчилик қилмоқда. Жорий йилнинг 29 март ҳолатига кўра, ушбу мамлакатда умумий ҳисобда 3014 та ўлим ва 241 873 та коронавирус инфекцияни юқтириб олиш ҳолати аниқланган. 

Ўлим ҳолатлари бўйича иккинчи ўринда Афғонистонни қайд этиш мумкин. Бу мамлакатда 2476 та ўлим ва 56 384 та вирусни юқтириб олиш ҳолати қайд этилган.

Учинчи ўринда эса Қирғизистон – 1497 нафар инсон ушбу вирусдан вафот этган ва 88 163 та коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолати аниқланган. 

Ўзбекистонда жами 626 нафар инсон коронавирусдан вафот этган ҳамда ушбу инфекцияни юқтириб олган 82 536 нафар бемор аниқланган. 

Тожикистонда эса умимий ҳисобда 90 та ўлим, шунингдек коронавирусни юқтириб олиш бўйича 13 308 та ҳолат қайд этилган.

Туркманистонда эса расман ушбу вирус қайд этилмаган, бироқ мамлакатда эмлаш жараёнлари учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан Марказий Осиё давлатлари ичида Туркманистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасини биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказди ва жорий йилнинг февраль ойида эмлаш ишларини бошлаб юборди. Бундан ташқари Республикага АҚШнинг Pfizer вакцинаси келтирилган ҳақида маълумотлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг