Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очиш масаласини муҳокама қилади

Жамият

image

Бугун, 28 сентябрь куни эрталаб деярли барча вазирлик ва идоралар раҳбарларини ўз ичига олган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Душанбега етиб келди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати манбаси маълум қилди.

Ҳукумат делегациясига эртага, 29 сентябрь куни ўтказиладиган тожик-ўзбек бизнес форумида қатнашади.

Бугун Тожикистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Улар давомида икки давлат ўртасида чегараларни очиш ва 16 март куни коронавирус пандемияси сабабли ёпилган Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади. Томонлар бугун икки давлат ўртасидаги иқтисодиёт, молия, энергетика, маданият, таълим, транспорт, савдо, сайёҳлик, саноат, фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбега эртага, 29 сентябрь куни келади ва коронавирус инфекцияси бошланганидан кейин Тожикистонга ташриф буюрган биринчи хорижий давлат Ҳукумати раҳбари бўлади. 

Арипов ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этишдан ташқари, тожик-ўзбек бизнес форумига ташриф буюради. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашувлар ўтказади.

Маълумот учун, 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилганди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг