Ўзбекистон ва Тожикистон автобус қатновини тўлиқ тикламоқчи
Жамият
−
14 Январь 2022
5110Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-тожик қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
“Томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ҳақидаги ахборот билан бўлишишди. Улар, шунингдек, бу соҳада имзоланган келишувларнинг амалга оширилиши қандай бораётганини муҳокама қилишди”, дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, томонлар коронавирус пандемияси сабаб бугунги кунда тўхтаб қолган автобус қатновларини қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.
Бундан ташқари,"Ўзбекистон – Тожикистон – Хитой" транспорт коридорини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
LiveБарчаси