Ўзбекистон ва Саудия ўйини вақтида “Бунёдкор”га машина яқинлаштирилмайди

Жамият

image

Эртага, 19 июнь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида U-23 Осиё кубогининг финал босқичи ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг Чилонзор туманидаги қатор кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Финал баҳси муносабати билан қуйида келтирилган кўчаларда соат 12:00 дан соат 00:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:

•    Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор  ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми; 
•    Муқимий  ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;  
•    Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмаслик сўралмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда ҳарбий мусобақа ўтказилиши муносабат билан қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг