Ўзбекистон ва Россия темирйўл орқали йўловчи ташишни тикламоқда

Жамият 3783
image

Жорий йилнинг 14 июнидан Ўзбекистон ва Россия ўртасида темирйўл орқали йўловчи ташиш тикланади. Бу ҳақда Россияда коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича оператив штаб қарорида айтилган.

Тезкор штаб 14 июндан бошлаб Тошкент-Самара ва Тошкент Волгоград йўналишида темир йўл қатновини тиклаш ҳақида қарор қабул қилган. Рейслар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади.

Шунингдек, тезкор штаб йиғилишида Россияга ҳаво йўллари, шунингдек, денгиз ўтказиш пунктлари орқали келаётган хорижий фуқароларнинг киришига қўйилган эпидемиологик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 15 майдан бошлаб Қозоғистон билан темирйўл орқали йўловчи ташишни тиклади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 2.9
t
×