Ўзбекистон ва Мирзиёевнинг дўсти ишдан кетди

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан лавозимини тарк этди. У Британияда ўтказиладиган Бош вазир сайловига бир кун қолганда истеъфо бергани айтилмоқда. Қайд этилишича, Алан Дункан собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг Бош вазир бўлишига қарши. 

Собиқ Лондон мэри ва ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг янги бош вазир бўлиш эҳтимоли ортидан ҳукуматдаги бир қатор вазир ва вазир ўринбосарлари истеъфога чиқиши кутилмоқда, деб ёзмоқда  BBC. 

Британияда иқтидордаги консерваторлар партияси эртага, 23 июль куни Тереза Мэйпартиянинг янги раҳбарини сайлайди. Партиянинг 160 минг нафар оддий аъзолари эса Тереза Мэйнинг меросхўрини танлайдилар.

Лавозимини тарк этган Алан Дункан Ўзбекистон ва унинг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг дўсти сифатида кўрилади. 2016 йилда иқтидорга келган Мирзиёевнинг биринчи бўлиб қутлаган ғарб сиёсатчиси Алан Дункан ҳисобланади. 

У жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлган эди.   Алан Дункан Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон эркин мамлакатга айланаётганини айтганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Алан Дункан

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг