Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига юзтага етказилади
Жамият
−
25 Январь
3499Хитойнинг Пекин шаҳрида Транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Хитой авиация маъмурияти ўртасида келишув баёни имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига юзтага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан элликтадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳрига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозир парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпания сонини оширишни назарда тутади.
Мазкур келишув Хитой авиацияси маъмурияти томонидан мамлакат қонунчилигига мувофиқ ички келишув жараёни тугатилгандан сўнг, жорий йил апрел ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.
LiveБарчаси