Ўзбекистон ва Қозоғистон “Осиё шенгени” визасини жорий этишга тайёрлиги маълум қилинди
Жамият
−
19 Май 2021
6506Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматларии ягона сайёҳлик визаси — Silk Road Visa’ни ишга туширишга тайёр. Бу ҳақда кеча, 18 май куни журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди. Ҳукумат вакили қайси мамлакатлар “Осиё шенгени”га қўшилиши мумкинлигини ҳам ошкор қилди.
“Аниқ санани ҳозирда ишлаётган икки томонлама комиссия белгилайди. Биз барча техник муаммоларни деярли ҳал қилдик, ҳал этиш арафасидамиз. Фақатгина давлатнинг ички тасдиқлаш тартиб-таомилларидан ўтиш керак, холос”, дейди Абдуҳакимов.
Туризм ва спорт вазирининг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун портал ишга туширилади, у ерда чет элликлар ариза қолдиришлари мумкин бўлади. Мурожаатга жавоб 48 соат ичида етиб келади.
Бош вазир ўринбосари бошқа мамлакатлар ҳам ушбу лойиҳага қўшилишни хоҳлашларини қўшимча қилди.
“Қирғизистон жуда фаол қизиқиш билдирмоқда, Озарбайжон Республикаси билан баъзи ўзгаришлар мавжуд, эҳтимол Тожикистон, Мўғулистон, шунингдек, бир қатор Кавказорти Республикалари ҳам ушбу лойиҳага қўшилиши мумкин. Музокаралар олиб борилмоқда”. дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон “Осиё шенгени”ни жорий этаётгани ҳақида хабар берилганди.
Silk Road Visa нима?
Silk Road Visa — Буюк ипак йўли мамлакатлари учун Шенген визасининг муқобили бўлиши мумкин. Таклиф этилаётган механизм трансмиллий туризм йўлидаги тўсиқларни (туристлар қўшни давлатлар чегараларидан ўтишда виза, божхона ва чегара) енгиб ўтишга имкон беради.
Ҳозирда қатор давлатлардан келган чет элликлар камида 2 та давлат — Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриш учун алоҳида виза олишлари керак.
LiveБарчаси