Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонга иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатади
Жамият
−
12 ноябр 2020 5346 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқчи. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти давомида сўз борган.
Мулоқот чоғида Президентлар Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилиб, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистон халқига иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилинган.
Томонлар 10 ноябрь куни Россия раислигида ўтказилган ШҲТ саммити якунларини юқори баҳолаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август