Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада халқаро савдо марказини очади

Олам

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида “Марказий Осиё” халқаро иқтисодий ҳамкорлик савдо маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўрабоев маълум қилди, дея ёзмоқда Казинформ.

Таъкидланишича, Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги бош стратегик ҳамкори Ўзбекистон ҳисобланади. Тўрабоевга кўра, Ўзбекистонга 70 та позиция бўйича товарларни етказиш ҳажмини ошириш мумкин. Уларнинг умумий қиймати 210 млн долларни ташкил қилади. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида “Марказий Осиё” савдо маркази лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. “Музокаралар олиб борилмоқда, ушбу марказни жойлаштириш мумкин бўлган 5 та жойни танлаб олдик. Халқаро марказ Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарада кичик ҳажмли улгуржи ва чакана савдонинг янги шаклини жорий қилишга, халқаро туризм, логистик хизматларни ривожлантиришга ва бизнеснинг чегараолди кооперациясини йўлга қўйишга қаратилган”, деб маълум қилган Қозоғистон вакили.

“Лойиҳани амалга ошириш босқичида 10 мингта, кейинчалик эксплуатация давомида 40 мингта иш ўрни очиш режалаштирилган”, деб қўшимча қилган Тўрабоев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қозоғистон халқаро савдо маркази

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар