Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яна бир махфий тоннель топилди
Олам
−
07 Июнь 2022
16386Қирғизистоннинг Ўш вилоятида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи яна бир махфий тоннель аниқлади. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берган.
Қайд этилишича, МХДҚ ходимлари жорий йилнинг 4 июнь куни Ўш вилоятининг Қора-Сув шаҳридаги турар-жой қўшимча биносининг бетон қопламаси остидан тоннель топган. Тоннелнинг чуқурлиги 17,5 метр бўлиб, унга кириш 1,8 метр, кенглиги 70-80 сантиметр. Умумий узунлиги тахминан 155 метр.
Ҳозирда ҳар икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу тоннелни ким ва нима учун қазигани, ундан контрабанда ёки бошқа қонунбузарликлар учун фойдаланилганига аниқлик киритиш бўйича текширув олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув тумани Тельман қишлоғида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи ерости тоннели топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь