Ўзбекистон ва Греция ўртасида чартер рейслар қўйиш режалаштирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон ва Греция билан чартер рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Туризм ва спорт вазирлиги масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси 2-4 июнь кунлари хизмат сафари билан Грециянинг Aфина шаҳрида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси вакиллари Греция туризм вазири Харис Теохарис ва вазир ўринбосари Софиа Зачараки билан учрашув ўтказди. Унда туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ҳамда икки мамлакат ўртасида чартер рейсларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан ўзаро тажриба, мутахассислар ва адабиётлар алмашувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Aфинага ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Греция Республикаси Савдо-саноат палатаси, Греция сайёҳлик ва туристик агентликлар ассоциасияси, Греция-Евроосиё Иттифоқи, Греция меҳмонхоналари кенгаши, “Aегеан Aирлинес” авиакомпаниси, “КAД 12 Спортс Типс” каби ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Греция

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар