Ўзбекистон ва Гренада дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жамият

image

Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ҳужжатни имзолаш Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида бўлиб ўтган. 

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов ва Гренаданинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Фирер имзолаган. 

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси ва Гренада икки мамлакат ўртасида ўзаро англашув, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, БМТ Низоми тамойиллари ва мақсадлари ҳамда халқаро ҳуқуққа амал қилган ҳолда 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси, 1963 йил 24 апрелдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ ва МБТ Низомида белгиланган тамойиллар асосида дипломатик муносабатлар ўрнатишга қарор қилганлари қайд этилади. 

Мулоқот чоғида икки мамлакат элчилари томонидан Ўзбекистон ва Гренада ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда, жумладан халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Гренада

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар