Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги махфий ҳарбий маълумотлар бўйича битим маъқулланди
Жамият
−
18 Май
7233Бугун, 18 май куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан АҚШ Мудофаа вазирлиги ўртасида махфий ҳарбий маълумотларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Бу битим Вашингтонда 2023 йил 9 июнда имзоланган.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимовнинг айтишича, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, мавжуд ҳарбий таҳдидлар – Ўзбекистон Республикаси Қуроллик кучларининг ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришини тақозо этмоқда.
Битим лойиҳаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, муқаддима ва 25 та моддадан иборат. Қонун сенаторлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.
LiveБарчаси