Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари чегарада музокара ўтказди
Жамият
−
25 Май 2022 25527 1 дақиқа
Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи Ҳайратон (“Дўстлик”) кўпригида “Толибон” ҳаракати ва Ўзбекистон чегара хизмати вакиллари музокара ўтказди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни “Sputnik” хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” томонидан чегара қўшинларининг 6-бригадаси қўмондони Гаусуддин Раҳбар, ўзбек томонидан эса полковник Холназаров иштирок этган.
“Чегарадаги муаммолар ва тушунмовчиликларни биргаликда ҳал қилиш жараёнида вазминликни сақлаш ва мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь