Ўзбекистон ва Ҳиндистон Ҳукуматлари ўртасидаги битим кучга кирди
Жамият
−
04 Апрель 2019
4337Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳужжат Деҳли шаҳрида 2018 йилнинг 1 октябрь куни имзоланганди.
Ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15