Ўзбекистон уйғурлар масаласида қайси томонда?
Таҳлил
−
31 Июль 2019
14555Бугунги кунда уйғурлар дунёда ўз давлатига эга бўлмаган 3 та йирик миллатдан бири ҳисобланди.
Статистик маълумотларга кўра, Хитойнинг Шинжон уйғур автоном районида яшайдиган уйғурлар сони 10 миллиондан ортади. Ўтган асрнинг 50-йилларида ташкил этилган Шинжон уйғур автоном райони бунгача шарқий Туркистон дейилган ва бу ҳудуд уйғурларнинг тарихий ватани ҳисобланади.
Бироқ, кейинги йилларда Хитойнинг этник уйғурларга нисбатан қўллаётган сиёсати юзасидан жаҳон ҳамжамиятида икки қутблик юзага келди.
Биринчи томонда 24 мамлакатнинг (АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Германия, Канада, Янги Зеландия, Франция, Швейцария, Япония ва бошқалар) фикрича, Хитойнинг уйғурларга бўлган сиёсати жуда шафқатсиз. Уларга кўра, ХХРда қийноқ лагерлари (жамлоқлар) ташкил этилган ва бу лагерда бир миллионга яқин уйғурлар билан бирга этник камчиликни ташкил этадиган бошқа миллатлар ҳам бор. Мазкур 24 давлат яқинда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Хитой Халқ Республикасининг Шинжонга нисбатан сиёсатини танқид қилган ҳолда коллектив мурожаат қилган.
Бунга жавобан иккинчи томон яъни дунёнинг 50 мамлакати (Саудия Арабистони, Россия, Африканинг кўпгина давлатлари, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Шимолий Корея, Венесуэла, Куба, Беларусь, Филиппин, Сурия, Покистон, Уммон, Кувайт, Қатар, БАА ва Баҳрайн каби давлатлар) Хитойда ҳеч қандай қийноқ лагерлари йўқлигини, Хитойнинг аксилтеррор ва дерадикаллаштириш сиёсатини, хусусан, қайта тарбиялаш марказларининг фаолиятини юқори баҳолаган ҳолда Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита раиси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига хат юборган.
Унда Хитойнинг Шинжон масаласидаги позициясини қўллаб-қувватлашлари, Хитойнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги улкан ютуқларини юқори баҳолашлари қайд этилган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари масаласини сиёсийлаштириш керакмаслигини эслатилган. Булар сафида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо 28 мамлакат бўлиб, мазкур мамлакатларнинг доимий вакиллари Шинжон-Уйғур автоном районига келиб, бу ердаги ҳақиқий ҳолатни ўз кўзлари билан гувоҳи бўлган.
Уларнинг сўзларига кўра, Шинжонга келганларнинг барчаси кўрган ва эшитган нарсалари Ғарб хабарларидан жуда фарқ қилишини айтади.
“Деярли уч йил давомида Шинжонда терроризмнинг бирорта портлаши рўй бермади, жамият барқарор, этник гуруҳлар бирлашди, оддий одамлар тинч ва осойишта меҳнат қилмоқда.
Кўп миллатли аҳоли орасида ютуқ, бахт ва хавфсизлик ҳисси сезиларли даражада ошди, одамлар Ҳукуматнинг сиёсатини самимий қўллаб-қувватламоқда. Шинжонда терроризм ва экстремизмга қарши кураш инсон ҳақиқати ва цивилизациясининг ёвузлик ва ваҳшийликка қарши курашидир, уни қўллаб-қувватлаш, ҳурмат қилиш ва тушуниш керак.
Биз ушбу 24 мамлакат расмийлари ва вакилларини Шинжон-Уйғур автоном республикасига саёҳат қилиш, Шинжоннинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тажрибасини ўрганиш ва танишиш учун таклиф қиламиз”, дейди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Хуа Чуньин.
Хитой томонининг билдиришича, терроризм ва экстремизмнинг жиддий таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида Шинжон-Уйғур автоном вилоятида қонунга мувофиқ терроризмга қарши ва радикализация тадбирлари, шу жумладан, ўқув марказларини ташкил қилиниши, вазиятни яхшилаган.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Хитой ҳар қандай давлатнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашиш учун инсон ҳуқуқлари масаласидан фойдаланиш уринишларига кескин қарши, манфаатдор давлатларни ўз позицияларини қайта кўриб чиқишга, сиёсатлаштириш ва икки томонлама стандартлардан воз кечишга, инсон ҳуқуқлари ниқоби остида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни тўхтатишга чақирмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Хитой Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири бўлиб, мазкур мамлакат Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритган давлат ҳисобланади.
Хитой ва унинг компаниялари Ўзбекистонда нефть-газ разведкаси ва қувурлар қуриш, инфраструктурани такомиллаштириш, эркин иқтисодий ҳудудларни йўлга қўйиш, телекоммуникация, тўқимачилик, ирригация, энергетика ва бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда.
Икки давлатнинг муносабатлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси