Ўзбекистон Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
12 Июнь 2023
10601Футбол бўйича Тошкент мезбонлигида ўтган “CAFA Nationʼs Cup” мусобақасининг Ўзбекистон-Уммон учрашуви 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими Ўзбекистон терма жамоасининг катта устунлигида ўтди. Рақиб жарима майдончаси қаршисида Жалолиддин Машариповга нисбатан қоида бузилди ва баҳснинг 7-дақиқасида унинг ўзи жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни очди.
Шунингдек, баҳснинг 24-дақиқасида Машарипов иккинчи бор Уммон дарвозасини ишғол қилиб, ўз номига дубл ёздириб қўйди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бир дақиқа қўшиб берилди. Бу билан ўзбекистонликлар 2:0 ҳисобида танаффусга чиқадиган бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида дубл муаллифи Жалолиддин Машарипов ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга туширилди.
Асосий вақт якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Фақат 89-дақиқада ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов уммонликлар дарвозасига 3-голни киритди. Учрашув бош ҳаками томонидан қўшиб берилган 4 дақиқа вақт ҳисобдаги фарқнинг ўзгаришига ёрдам бермади.
Шу тариқа Ўзбекистон Уммонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб дастлабки уч очкони қўлга киритди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уммон жамоалари бунга қадар 6 маротаба халқаро ва ўртоқлик учрашувларида тўқнаш келган бўлиб, уларнинг 2 тасида ўзбекистонликлар, 4 тасида эса рақиб жамоа ғалаба қозонган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси