Ўзбекистон украиналик болаларга биринчи синф тўпламларини юборди
Жамият
−
07 Сентябрь 2023
2454Украиналик болаларга Ўзбекистон жамоат ташкилотлари ва ишбилармонлари номидан инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги элчиси Миколо Дорошенко маълум қилди.
Инсонпарварлик ёрдами пакетидан эркаклар, аёллар ва болалар учун футболкалар, шунингдек, 2000 та биринчи синф тўплами – мактаб сумкаси, дафтар, расм дафтари, рангли қоғоз, пластилин, ручка, елим, қалам, рангли қалам, акварел ва қалам қутиси жой олган.
Гуманитар юкни Украина-Ўзбекистон дўстлиги халқаро жамияти раҳбари Любомир Башинский қабул қилиб олган.
Биринчи синф ўқувчилари учун тўпламлар Харьков, Херсон, Николаев ва Запорожье вилоятларидан етимлар ва кўчирилганларнинг болаларига топширилади.
“Ушбу акция ташаббускорларига самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик бардавомлигини тасдиқлайди. Раҳмат Ўзбекистон!” деб ёзди Украина элчиси Миколо Дорошенко.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси