Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Мусобақанинг дастлабки икки учрашувидан бирида Австралия ёшлари Кувайт устидан 2:0 ҳисобида ғолиб чиқди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Эрон ва Қатар мамлакати вакиллари ўртасидаги тўқнашувда томонлар 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлади. 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон вакиллари билан куч синашди. Шунингдек, Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ушбу учаршув олдидан Осиё чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Аммо иккичи бўлимда Ўзбекистон ёшларининг қатор ҳужумлари ўз самарасини бериди. 76-дақиқада Туркманистон термаси дарвозаси томон белгилан пенальтидан Улуғбек Ҳошимов самарали фойдаланди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб ўзгармай қолди ва Ўзбекистон ёшлари мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди. 

Ўзбекистон U-23 — Туркманистон U-23 1:0

Гол: Улуғбек Ҳошимов  (76-дақиқа).

“Пахтакор” стадиони (Тошкент)

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 16. Алибек Давронов, 17. Диёр Холматов, 20. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдураф Бўриев.

Захира: 12. Владимир Назаров, 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Абубакр Ризо Турдиалиев, 15. Одилбек Абдумажидов, 16. Шаҳзод Тоиров, 6. Жалолиддин Содиқов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов в, 14. Аббосбек Файзуллаев, 19. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.

Турманистон U-23: 22. Расул Чариев, 2. Ихлас Тойжанов, 6. Роман Галкин (4.Вепа Жумаев, 46), 7. Раҳман Миратбердиев, 8. Мирза Бекназаров, 9. Бегенчмират Мирадов, 10. Мейлис Диниев, 11. Шамаммет Ҳадйров, 15. Довран Бердиев, 19. Арзувгули Сапаргулиев, 23. Велмират Баллаков. 

Захира: 1. Ботир Гайлиев, 3. Ораз Оразов, 5. Руслан Тажиев, 12. Амбяр Маҳмудов 13. Арслан Сапаров, 14. Теймур Чариев, 16. Рустем Аҳаллиев, 17. Даянч Мередов, 18. Ровшен Байлиев, 20. Хожаназар Гурбанов, 21. Бегмурад Арбатов.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг