Ўзбекистон U-20 жамоаси учун Жаҳон чемпионати якунланди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 31 май куни Аргентинада бўлиб ўтаётган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида ўйин якунланди. Чорак финал йўлланмаси учун Ўзбекистон ва Исроил жамоалари ўртасидаги учрашув 0:1 ҳисобида исроилликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Шерзод Эсанов Исроил дарвозасига гол киритди, бироқ ҳакам ушбу вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди, деб топди ва гол ҳисобга олинмади. Бу билан асосий вақт давомида ўйинда ҳисоб очилмади. 

Равшан Ҳайдаров шогирдлари иккинчи бўлимда ҳакам томонидан қўшиб берилган 8 дақиқа ичида урилган ягона гол эвазига исроилликларга имкониятни бой бериб қўйди.

Ўзбекистон U-20 жамоаси гуруҳ босқичида мезбон – Аргентинага имкониятни бой берган бўлса, Янги Зеландия билан дуранг қайд этди. Охирги турда Гватемала устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон жамоасини нимчорак финалга олиб чиққанди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг