Ўзбекистон ТУРКПАга қўшилишга қарор қилди
Жамият
−
23 Июнь 2021
16415Ўзбекистон туркий тилли давлатларнинг парламент ассамблеясига (ТУРКПА) қўшилишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев Тошкентда ТУРКПА делегацияси билан учрашувда айтиб ўтган, деб хабар бермоқда “Anadolu” агентлиги.
Делегация таркибига Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари кирган. Томонлар Ўзбекистон парламенти ва ТУРКПA ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
ТУРКПА (2008 йилда ташкил этилган) мамлакатлар парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган. Ассамблея томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар фақат тавсиявий характерга эга.
Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон ассамблея аъзолари ҳисобланади.
LiveБарчаси