Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон UNESCO'га мурожаат қилди
Маданият-санъат
−
05 Февраль 2022
11416Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Туроннинг мўътадил чўлларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотининг (UNESCO) Жаҳон мероси рўйхатига киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда Марказий Осиё чўл ташаббуси лойиҳаси раҳбари Ширин Карриева Туркманистоннинг “Олтин аср” расмий порталида чоп этилган мақоласида маълум қилган.
“2022 йил 28 январда “Мўътадил минтақадаги Турон чўллари” трансмиллий серияли объекти бўйича ҳужжатлар тўплами UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси марказига тақдим этилди. Ҳужжат минтақанинг уч давлати: Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон номидан тузилган ва у объектни UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишни назарда тутади”, дея ёзилган мақолада.
Қайд этилишича, ҳужжатлар тўплами Мишель Зукков номидаги Табиатни муҳофаза қилиш жамғармасининг “Марказий Осиё чўл ташаббуси” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида тайёрланган, Халқаро иқлим ташаббуси томонидан молиялаштирилади. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги ҳамкорлар, шунингдек, Грайфсвальд университети ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти субминтақавий офиси билан биргаликда тайёрланган.
Ўрта Осиёнинг Турон чўллари ўзига хос иқлим шароити ва турларнинг хилма-хиллиги билан ўзига хосдир. Улар чўл рельефининг барча шаклларини ўз ичига олади. Ушбу чўлларнинг экотизим функциялари минтақа учун жуда муҳимдир.
UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига Туркманистоннинг учта қадимий шаҳри ҳам киритилган: Марв, Кенеургенч ва Нисо.
LiveБарчаси