Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Ўзбекистон Туркиядан ҳарбий дронлар сотиб олади

Жамият

image

Ўзбекистон Туркиянинг TUSAS компанияси ишлаб чиқарадиган ANKA дронларини қабул қилиб олади. Бу ҳақда SavunmaSanayiST портали хабар берди.

Шартнома бўйича етказиб беришлар яқин кунларда бошланиши режалаштирилган. Ўзбекистон томони эса ушбу дронлардан нечтаси харид қилиниши ва уларнинг нархи қанчага тенг экани борасида ҳамда имзоланган келишув бўйича маълумот бермаган.

Туркиянинг ушбу дронлари мамлакат Қуролли кучлари эҳтиёжларига мувофиқ Turkish Aerospace Industries томонидан ишлаб чиқилган. 2000 йилларнинг бошларида ҳаво кузатуви ва разведка миссиялари учун мўлжалланган ANKA синтетик диафрагма радарлари, аниқ қуроллари ва сунъий йўлдош алоқасига эга модулли платформага айланди. Anka-А'нинг асосий версияси разведка миссиялари учун ўрта баландликдаги узоқ муддатли учувчисиз ҳаво воситаси сифатида таснифланган. 2010 йилда тақдим этилган ушбу турдаги дрон илк шартномани 2013 йилда Туркия Ҳаво кучлари билан имзолаган.

Кучлар илғор узлуксиз разведка ва алоқа технологиялари бўйича кейинги тадқиқотларни талаб қилди. Самолёт миллий миссия компьютерини, миллий парвозларни бошқариш тизимини, синтетик диафрагма радарини, маҳаллий двигателни ва дўст ёки душманни идентификация қилиш тизимини жорий этиш учун узоқ ривожланиш босқичига ўтди. Anka-B 2014 йилда илк парвозини амалга оширди ва 2015 йилда завод синовларини якунлади. 2017 йилда Turkish Aerospace Industries Anka-S'ни тақдим этди ва самолёт Турк Ҳаво кучларида хизматга кирди.

Turkish Aerospace Industries самолётни Anka-B ва Anka-S версияларида тақдим этади. Anka-I сигнал разведкаси учун Туркия Миллий разведка ташкилоти учун махсус ишлаб чиқилган. Anka 2021 йил март ойи ҳолатига кўра 90 мингдан ортиқ парвоз соатини тўплаган. Дрон туркчада “Zümrüd-ü Anka” деб аталган мифологик мавжудот Феникс шарафига номланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистонда жанговар шайлик тадбирлари 2023 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўпайиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлиги оширилганди. Қўшинлар дронлар билан машғулотлар ўтказмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон дронлар Turkish Aerospace Industries TUSAS ANKA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг