Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан “Фориш”даги қўшма машғулотлар якунига етди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 апрель куни Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон қўшинлари бўлинмалари ўртасида “Ҳамдўстлик қалқони–2019” махсус тактик-ўқув машғулотларининг якуний босқичи ўтказилди.

Машғулотларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари полковник Шуҳрат Икрамов, Туркия ҳамда Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташелари Мустафа Балоглу ва Имрон Ориф, масъул офицерлар ва ОАВ вакиллари бевосита кузатиб борди.

Амалий ҳаракатлар давомида махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли ҳудудда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, вертолёт авиацияси ёрдамида йўқ қилиш бўйича вазифалар бажарилди. Машғулотга Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли иккита Ми-24 вертолётлари ҳам жалб этилди.

Шунингдек, ҳар уччала давлат ҳарбийлари томонидан экстремал шароитларда яшовчанликни таъминлашда қўл келадиган содда ва унумли механизм намуналари кўрсатиб берилди.

Тоғ тайёргарлиги илмларини тақозо этадиган синовлар чоғида уч гуруҳда, учта ўқув жойида ҳамкорликда шартли равишда ноқонуний қуролланган кучларга қарши ҳаракатлар чизмаси, тактик ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, чўққиларни забт этиш ва қўққисдан зарба бериш, ўзаро алоқа учун сигналлар ўрнатиш каби топшириқлар бажарилди.

Махсус тактик машқлар натижаларига кўра, Туркия, Покистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Шундан сўнг, “Фориш” полигонида ҳамкорликдаги машғулот иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фориш

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг