Ўзбекистон Туркия билан Амир Темур ҳақида сериал суратга олади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 9 август куни Кинематография агентлигида Туркия Республикасининг “Altınkesit” кинокомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. 

Учрашувда агентлик раҳбарияти, "Altınkesit” кинокомпанияси директори Мустафо Гунеш, сценарист, режиссёр Исмаил Гунеш, бош маслаҳатчи Зебинисо Камалова, кинокомпания менежери Меҳмет Булбул, кинокомпания ҳамкори Мустафо Пекчай иштирок этган. 

Ўзбек ва турк киноижодкорлари иштирокидаги учрашувда “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали ҳақида сўз борган. Суратга олиниши кутилаётган “Соҳибқирон Амир Темур” сериалининг илк лойиҳаси тақдим этилган. Шунингдек, учрашув давомида иккала томоннинг ҳам янги кинолойиҳа бўйича фикрлари тингланиб, таклифлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, “Мендирман Жалолиддин” сериали ҳам турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг