Ўзбекистон дунёнинг туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлари рейтингидан ўрин олди

Жамият

image

UNWTO (Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти)нинг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган Топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олди.

Рўйхатда Ўзбекистон туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. Independent нашри шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. Ушбу рўйхатда шунингдек, Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17 ва 20-ўринларни эгаллаган. 

Қуйида туризм соҳаси энг тезкор ривожланаётган давлатлар рўйхатини кўришингиз мумкин: 

1. Мьянма (40,2 фоиз) 
2. Пуерто-Рико (31,2 фоиз) 
3. Эрон (27,9 фоиз) 
4. Ўзбекистон (27,3 фоиз) 
5. Черногория (21,4 фоиз) 
6. Миср (21,1 фоиз) 
7. Вьетнам (16,2 фоиз) 
8. Филиппин (15,1 фоиз) 
9. Мальдив ороллари (14,9 фоиз) 
10. Багама ороллари (14,6 фоиз) 
11. Қатар (14,5 фоиз) 
12. Арманистон (14,4 фоиз) 
12. Жанубий Корея (14,4 фоиз) 
13. Туркия (14,0 фоиз) 
14. Босния ва Герцеговина (13,7 фоиз) 
15. Тунис (13,6 фоиз) 
16. Лаос (11,5 фоиз) 
17. Озарбайжон (11,4 фоиз) 
18. Исроил (10,5 фоиз) 
19. Литва (10,1 фоиз) 
20. Қозоғистон (10,0 фоиз) 

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг